+99871 267-41-94

Vinaora Nivo Slider 3.xVinaora Nivo Slider 3.x

Маҳсулотлар

Маслаҳатчи

 +99894 607-37-76

Хуш келибсиз!

Марказнинг мақсад ва вазифалари

Марказ фаолиятининг асосий мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерлик ҳаракатининг жадал ривожланишига, ҳақиқий мулкдорлар синфининг кенгайишига, хусусий секторнинг республика иқтисодий ҳаётидаги роли ва аҳамиятини оширишга, табиатни муҳофаза қилишга ўз ҳиссасини қўшиш, тадбиркорлар ва фермерларга менежмент, маркетинг ва бошқа соҳалардаги маълумотлар ҳамда маҳаллий ва хорижий ўқув курслари юзасидан маслаҳатлар бериш, инновацион ва техник ёрдам лойиҳалари ташкил этиб, тадқиқотлар олиб боришга кўмаклашиш, шунингдек, ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Марказнинг маҳаллий ҳамкорлари

Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, ОАТБ “Агробанк”, Ўзбекистон Республикаси нодавлат ва нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Илмий тадқиқот институтлари, Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги университет ва олий ўқув юртлари, Маҳаллий ҳокимликлар ва идоралар ҳамда Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари.

Марказнинг хорижий ҳамкорлари

Европада хавсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари. БМТРД, ГЭФ КГД, TICA, JICA, ЮНЕСКО, ИКАРДО.