Гилос турига қараб май ойи бошлари ва август ойи охири оралиғида пишиб етилади. Мевасининг шакли думало қ, юраксимон, эти ширали, сирти текис. Энг эртаги данакли мева. Тарки-бида 7—15% қанд, 0,36—1,1% кислота, витаминлар, 0,2% ошловчи ва 0,7% гача пектин моддаси бор. Гилоснинг 100 га яқин нави маълум. Ўзбекистонда Гилоснинг Саври сурхони, Қора гилос, Сариқ гилос, Баҳор, Ревершон, Сариқ дрогана, Чкалов, Буқа юраги, Напалеон, навлари кўп экилади