Таркибида 14—16% қанд, 0,6— 1,2% олма, лимон ва бошқалар кислоталар, 28—31% қуруқ модда, С, РР витамини, 0,38—1,27% пектин, 10 мг гача каротин, данаги мағзи ширин (айрим навлариники аччиқ), таркибида 29—58% ёғ бор. Ўзбекистондаги ўрикзорларнинг асосий қисми Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида жойлашган, Ўрта Осиёда Ўрикнинг 500 дан ортиқ навлари ва клонлари учрайди. Ўзбекистонда Ўрикнинг Аҳрорий, Субҳоний, Гулунги луччак, Мирсанжали, Кўрсодиқ, Хурмои, Исфарак, Жавпазак, Оқ ўрик, Навоий, Шалах, Руҳи Жуванон, Моҳтоби ва бошқалар кўплаб навлари экилади.