+99871 267-41-94

Vinaora Nivo Slider 3.xVinaora Nivo Slider 3.x

Маҳсулотлар

Маслаҳатчи

 +99894 607-37-76

Писта

Умумий маълумотлар: хандон писта — пистадошлар оиласига мансуб бута ёки дарахтлар туркуми, ёнғоқмевали дарахт. 300 йилгача яшайди. 20 дан ортиқ тури бор. Жанубий Европа, Ғарбий, Ўрта ва Шарқий Осиёда, Шимолий, Шарқий Африка ва Марказий Америкада ўсади. Ўрта Осиёда ёввойи ҳолда ўсадиган чин Писта (Pistacia vera) ва тўмтоқ баргли Писта (Pistacia mutica) турлари бор. Мағзи яшил, мазали, таркибида 63% гача мой, 22% оқсил, 7% гача  глеводлар, В гуруҳи витаминлари, А провитамини бор.

Ўзбекистон шароитида:  Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди худадларида кўплаб учрайди. Пистани экиб ўстириш ишлари 1937 йилдан Боботоғ (Сурхондарё вилояти) тоғларида бошланган, Каттақўрғон сув омбори атрофларида 2 минг га дан ортиқ Писта зорлар ташкил этилган. Республикада уруғидан экиб ўстирилган Писта зорларнинг умумий майдони 80 минг дан кўпроқ (2003). Ўзбекистон ўрмончилик иниститутида, Пистанинг 6 нави яратилган, 30 дан ортиқ Писта навлари коллекцияси барпо этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги Республика илмий-ишлаб чиқариш марказида пистанинг саноат экинларини интенсивлаштириш учун янги самарали технологиялар қўлланилиб писта майдонлари ташкил қилинмоқда.

Август сентябрь етилиш даври.

 

Мавжуд даври: йил давомида.