Умумий маълумотлар: мураккабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, асосий мойли экинлардан бири. Ватани — Шимолий Америка. Ёввойи ҳолда ўсадиган Кунгабоқарни испанлар Европага 1510 - йилда келтирганлар. Дастлаб манзарали ўсимлик сифатида экилган. Узоқ танлаш йўли билан маданий Кунгабоқар (дастлаб пистаси чақиладиган, сўнграмой олинадиган хиллари) яратилган. Кунгабоқар уруғининг катталигига, мойининг миқдорига ва мағзининг чиқишига қараб 3 гуруҳга бўлинади:Мойли Кунгабоқар — пистаси майда, 1000 донасининг вазни 35—80 г, мағзи таркибида 53— 63% мой бор; чақиладиган Кунгабоқар — пистаси йирик, 1000 донасининг вазни 100—170 г, мағзининг таркибида 20— 35% мой бўлади (поясидан силос ҳам бостирилади); оралиқ Кунгабоқар, — ҳамма кўрсаткичлари ўртача.
Ўзбекистон шароитида: Ўзбекистон 6 минг га да экилади. : Ўзбекистонда ВНИ-ИМК 8931, Чкалов гиганти навлари экилади. Ўзбекистоннинг деярли барча суғориладиган ҳудудларида етиштирилади.
Йилига икки мавсумда етиштирилади.
Йил давомида мавжуд бўлади.