+99871 267-41-94

Vinaora Nivo Slider 3.xVinaora Nivo Slider 3.x

Маҳсулотлар

Маслаҳатчи

 +99894 607-37-76

Ўзбекистон Фермерлар Кенгашида "Органик қишлоқ хўжалигининг Ўзбекистонда ривожланиши истиқболлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотчилик маҳсулоти экспорти жисмоний ҳажмда 3 маротабага, яъни 90 минг тоннагача ошди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди. 

AGROMINITECH-2016 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази хамда Business France Агентлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Bioversity International / SDC кўмагидаги «Заиф экосистемалардаги фермер хўжаликларида зарарни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалик экинлари уруғ ва кўчат хилма-хиллигидан фойдаланиш ва уларни имкониятини ошириш» лойиҳаси Ўзбекистон компоненти

“Ўзэкспомарказ”да агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” XI халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” V халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

 Янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдори икки баробарга камайтирилди. Президент в. б. Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабарқилмоқда Газета.уз сайти 

Ғиждувон туманида Бухоро ва Навоий вилоятлари кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон фермерлари – дунё эътирофида” мавзусида амалий семинар ўтказилди. 

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «МАРКА ФУД» улгуржи озиқ-овқат компанияси билан ҳамкорликда «МАРКА ФУД УЗАГРО» Савдо уйини ташкил этди, -деб хабар бермоқда «Узагроэкспорт» матбуот ҳизмати.

2016 йил 16 декабрь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил 9 ноябрида «Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Сурхондарё вилоятида МЧЖ кўринишида агрофирмалар ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида маълум қилинган.