+99871 267-41-94

Vinaora Nivo Slider 3.xVinaora Nivo Slider 3.x

Маҳсулотлар

Маслаҳатчи

 +99894 607-37-76

Замонавий технологиялар тақдимоти

“Ўзэкспомарказ”да агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” XI халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” V халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

 

збекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларнинг очилишида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги изчил ривожланаётгани таъкидланди. 

“Uzbekistan Agrotech Expo – 2016” ва “Uzbekistan Agromash Expo – 2016” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларда Хитой, Жанубий Корея, Франция, Италия, Германия, Нидерландия, Бельгия, Австрия, Беларусь, Эрон, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларидан бир юз етмишдан ортиқ компания иштирок этмоқда. 

Ушбу анъанавий кўргазмалар қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий мини-технологияларни кенг жалб қилиш, маҳсулотлар турини кўпайтириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 

Шунингдек, Халқаро кўргазмалар доирасида замонавий технологиялар тақдимоти, фермерлар учун семинар-учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган..