+99871 267-41-94

Vinaora Nivo Slider 3.xVinaora Nivo Slider 3.x

Маҳсулотлар

Маслаҳатчи

 +99894 607-37-76

Business France вакиллари билан учрашув

AGROMINITECH-2016 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази хамда Business France Агентлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази ҳодимлари шунингдек, Тошкент вилояти фермерлари ва Business France Агентлиги вакиллари иштирок этишди.

Business France Агентлиги 2015 йил 1 январида ташкил этилган бўлиб, француз тадбиркорларини дунё бўйлаб иқтисодий фаолиятини ривожлантриш асосий вазифаси  ҳисобланади.

 Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Business France Агентлиги вакилларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан яқиндан танитиш. 

Тадбир давомида, Мехмонлар Тошкент вилоятининг илғор фермер хўжаликларига таклиф этилиб, фермерлар учун Ўзбекистонда яратилган кенг имкониятлар билан яқиндан таништирилди.